Жиззаҳда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
09 Апрель 2021 9653 1 дақиқа
Жиззах вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафари оғир тан жароҳати олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 14:30 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан ўтган халқаро Тошкент – Термиз йўналишидаги “М-39” йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Маълум қилинишича, KMC русумли юк автомобили бошқарувидаги ҳайдовчи ўзидан олдинги Lacetti русумидаги автомобилнинг орқа қисмига урилиши оқибатида Lacetti қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2106 русумидаги автомобиль билан тўқнашиб пастликка тушиб кетган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олиб, 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Умида Сатторова
Live
Барчаси