Жиззаҳда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

Crime

−

image

Жиззах вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафари оғир тан жароҳати олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 14:30 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан ўтган халқаро Тошкент – Термиз йўналишидаги “М-39” йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 

Маълум қилинишича, KMC русумли юк автомобили бошқарувидаги ҳайдовчи ўзидан олдинги Lacetti русумидаги автомобилнинг орқа қисмига урилиши оқибатида Lacetti  қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2106 русумидаги автомобиль билан тўқнашиб пастликка тушиб кетган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олиб, 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Умида Сатторова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

289

Rating

3

Rate this article

Share with your friends