Жиззаҳда бочканинг ичидан жасад топилди
3-саҳифа
−
05 Январь 2023
20223Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш тумани Сайёд қишлоғида бочканинг ичидан номаълум шахс жасади топилгани акс этган тасвирлар тарқалди. Бош прокуратура ушбу хабарни QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Унга кўра, фуқаро Ф.Қ. Фориш туман ИИБга телефон қилиб, Фориш тумани, Сайёд МФЙ катта Боғдон қишлоғидаги токзоридан хабар олиш учун кеча, 4 январь куни борганида, боғда булоқ сувларини йиғишга мўлжалланган 6 тонналик темир бочкасининг оғзи очиқлигини кўргани, унинг номаълум шахснинг мурдаси борлиги ҳақида хабар берган.
Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борганида ҳақиқатдан ҳам бочка ичидан 50-55 ёш атрофидаги осиё миллатига мансуб, шахси номаълум эркакнинг мурдаси тан жароҳатисиз топилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 5 январдаги 2-сонли хулосасида қайд этилишича, марҳум совуқ қотиши натижасида вафот этган, ўлимидан текширувга қадар 20-25 кун ўтган, ўлимга сабаб бўлувчи тан жароҳатлари аниқланмаган.
Кўздан кечириш жараёнида марҳумнинг шими орқа чўнтагида 52 минг сўм пул, спорт костюмининг чўнтагидан икки дона букланган яшил рангли дафтарлар топилган.
Мурданинг шахсини аниқлаш учун бармоқ излари олинган ва айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ИИБ “АДИС СОНДА” базасидаги бармоқ излари билан солиштириб кўрилмоқда.
Бош прокуратурадан маълум қилинишича, Фориш туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, текширувнинг бориши назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўзини осиб қўйган икки аёлнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь