Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Тўқаевга “охрана” бўлди
Олам
−
10 Февраль
10334Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Роман Тореханов Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари ва мамлакат президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармойиш давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан имзоланди.
Илгари Президент хавфсизлик хизматини ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган Чингиз Аринов бошқарган.
41 ёшли Роман Тореханов 2016 йилнинг апрель ойида Бразилия жиу-житсуси бўйича профессионаллар ўртасида 94 килограмм вазн тоифасида, шунингдек, мутлақ вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган.
Бразилия жиу-житсуси – жанг санъати ва халқаро жанговар спорт тури бўлиб, унинг асосини қуруқликдаги жанглар ҳамда оғриқли ва бўғувчи усуллар ташкил этади.