Ўзбекистон жиу-житсу терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади

Спорт 1449
image

Жорий йилнинг 13-16 cентябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жиу-житсу бўйича V Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 

Унда Ўзбекистон жиу-житсу терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади. Кеча мамлакат делегацияси вакиллари БААга жўнаб кетди. Терма жамоа таркибидан 15 нафар спортчи, уч нафар мураббий ўрин олган.

Делегация раҳбари: Ғайрат Набиев;

Бош мураббий: Ризо Сафаров;

Мураббийлар: Дилшодбек Эшанов, Сардор Исламов;

-56 кг:

Рамазон Аҳмедов, Сарварбек Раҳмонбердиев;

-62 кг:

Сирожбек Рустамов, Абдулҳафиз Аҳмадалиев, Номоз Эргашев;

-69 кг:

Феруз Ўроқов, Руслан Зокиров, Азизбек Зокиржонов;

-77 кг:

Абдуллажон Назарматов, Миршоҳид Сафаров, Баҳромжон Машрапов;

-85 кг:

Улуғбек Раҳмонов, Қобилов Жўрабек, Акмалжон Нажмиддинов;

Аёллар. -57 кг:

Азиза Хонтемирова.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×