Жисмоний тарбия университетига ўқишга киритишни ваъда қилган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
19 Июль 2021 4717 1 дақиқа
Тошкент вилояти ва шаҳрида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўрганувчи-ўқитувчиси И.Б. фуқаро Р.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимида ишловчи танишлари орқали ушбу университетга ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Учтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети спорт клуби мураббийи С.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь