Жисмоний шахсларга 50 миллион сўмгача қарз берилиши мумкин
Жамият
−
28 Декабрь 2019
31017Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан микромолиялаштириш соҳасини тартибга солувчи, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини янада қондириш учун кредит ташкилотларининг салоҳиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси келиб тушди.
Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги микромолиявий хизматлар оммабоплигини оширишга доир қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда микромолиялаштиришни янада ривожлантиришда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 млн сўмдан ошмайдиган суммада пул маблағлари ажратиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 млн сўмдан ошмайдиган суммада пул маблағлари ҳамда микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 600 млн сўмдан ошмайдиган суммада қарз берилиши назарда тутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь