Жинсий зўравонлик билан қамалган футболчи майдонга қайтяпти

Спорт

image

Жинсий зўравонликда айбланиб қамалган “Манчестер Сити”нинг собиқ аъзоси Бенжамин Менди Франциянинг “Лорьян” клубига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Rasm

Унга кўра, франциялик 29 ёшли футболчи янги мавсумни “Лорьян”да бошлайди. Мендининг Франция клуби билан имзолаган янги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. “Манчестер Сити” 2021/2022 йилги мавсумда ушбу ҳимоячининг хизматларидан воз кечганидан буён у жамоасиз эди. Шу сабабли у “Лорьян” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган.

Маълумот учун, у 2021 йилнинг кузида жинсий зўравонликда айбланиб, ҳибсга олинган. Бу Мендининг 2021 йилнинг август ойидан ноябрига қадар еттинчи бор айбланиши бўлган.  Шунингдек, суд жараёнлари олиб борилаётган вақтда унинг амалдаги жамоаси “Манчестер Сити” ҳимоячи билан шартномани бекор қилган. Бироқ футболчи юқорида таъкидланган жиноятлар юзасидан қўйилган барча айбловлар бўйича тўлиқ оқлангани маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Бенжамин Менди Жинсий зўравонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг