Жиноятчиларга тергов ҳибсхонасида ўз ҳисобидан телефонда гаплашишга рухсат берилади

Жамият 1888
image

Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг буйруғи лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган қўшимчалар қуйидагича:

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.

Ушбу муддат давомида маҳкум:

•  қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;

•  ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.

•  Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади.

Қисқа муддатли учрашув ва телефон орқали сўзлашув тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
t
×