“Жим туринг”. Нозима Воҳидова QALAMPIR.UZ’да иш бошлади

Жамият 5077
image

Кўп йиллик тажрибага эга бўлган журналист Нозима Воҳидова энди QALAMPIR.UZ’да. 

Журналистик фаолияти давомида “Мезон”, “50/50”, “Бекат”, “Қорачиқ”, “Аёл бахти”, “Дўстлар даврасида” каби кўрсатувлари, ток-шоулардаги баҳсли чиқишлари билан эътиборга тушган Нозима Воҳидова энди QALAMPIR.UZ’да ҳам фаолиятини давом эттириб, “Жим туринг” номли янги лойиҳага қўл урмоқда. 

Сиз уни танийсиз. Суҳбатларини муштоқ бўлиб кутганингиз, кўрсатувлардаги ҳар бир мавзуни яқинлар даврасида муҳокама қилганингиз аниқ. Нозима Воҳидова энди ҳар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари соат 20:00 да турли соҳа вакиллари билан тўғридан тўғри эфирда очиқ суҳбатлар ўтказади. 

“Жим туринг” лойиҳасининг илк меҳмони олий тоифали шифокор, гинеколог Муҳаббат Розиқова. 

Қизлар иффати, куёвларни алдаётган “бокира”лар ва бунга бош-қош бўлаётган гинекологлар инсофи ҳақидаги суҳбатни бугун, 16 март куни соат 20:00 да QALAMPIR.UZ’нинг Instagram, Facebook ва YouTube саҳифаларида томоша қилинг. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3
t
×