Жерар Пике ва Шакира ажрашишини расман эълон қилди
Спорт
−
04 Июнь 2022
7378“Барселона” футболчиси Жерар Пике ва хонанда Шакира ажралишларини эълон қилди. Жуфтлик бу янгиликни қўшма баёнотда расман билдирган. Бу ҳақда EFЕ агентлиги хабар берди.
“Йўлларимиз ажралаётганидан афсусдамиз. Фарзандларимиз фаровонлиги бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолади. Биз бир-биримиздан шахсий ҳаёт қоидаларига риоя қилишни сўраймиз. Тушунганингиз учун раҳмат”, дейилади Пике ва Шакира берган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Пикенинг хиёнати туфайли Шакира ажрашишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, Пике ва Шакира 2011 йилдан бери муносабатда бўлиб келмоқда, бироқ жуфтлик расман турмуш қурмаган. Уларнинг икки фарзанди бор.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси