Шакира Пике билан ажрашди

Олам 25460
image
-

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ва таниқли хонанда Шакира ажрашди. “El Periodico” хабарига кўра, хонанда футболчи унга хиёнат қилганини билиб қолган.

Нашрнинг ёзишича, Пике бир неча ҳафтадан бери ўзининг эски квартирасида ёлғиз яшаяпти.

Маълум қилинишича, футболчи Рикард Пуч билан Bling Bling ва Patron тунги клубларига тез-тез бориб туради. Иккала клубда ҳам Пике “бошқа аёллар ҳамроҳлигида кўриниш берган”. Жерар эрталаб “Барса” билан машғулот ўтказишига тўғри келишига қарамай, тунги соат 2-3 гача зиёфатларда бўлган.

Пике ва Шакира 2011 йилдан бери муносабатда бўлиб келмоқда, бироқ жуфтлик расман турмуш қурмаган. Уларнинг икки фарзанди бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1735
Рейтинг: 3
t
×