Женисбек Пиёзовга Татаристон халқ артисти унвони берилди
Маданият-санъат
−
19 Май 2023
8655Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Бошқирдистон халқ артисти Женисбек Пиёзов Татаристон халқ артисти унвони билан тақдирланди.
Машҳур операчига Татаристон Президенти Рустам Минниханов Халқ артисти унвонини топширган.
Женисбек Пиёзов “Ойдинлар”, “Бахт қучоғида”, “Мовий абадийлик”, “Питерская бўйлаб”, “Фигаро” каби қўшиқ ва операларни ижро этган.
Маълумот учун, Женисбек Пиёзов 1988 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат Консерваториясини тамомлаган. 2018 йилда “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти”, 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан тақдирланган.
Шунингдек, 2022 йилнинг август ойида Женисбек Пиёзов хонанда Афруза (Дилафруз Рустамова) билан биргаликда “Бошқирдистон халқ артисти” унвони билан тақдирланганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь