ЖЧ финали учун энг арзон чипта 8,7 минг доллардан ошди
Спорт
−
17 июл 1373 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионати финали учун чипталар нархи рекорд даражага етди. SeatGeek қайта сотув платформасида ҳал қилувчи баҳс учун мавжуд энг арзон чипта барча хизмат ҳақлари билан бирга 8 759 доллардан бошланмоқда.
Платформадаги энг қиммат чипталар нархи эса 114 минг доллардан ошиб кетган. Хусусан, майдонга бевосита яқин жойлашган 137-секторнинг 8-қаторидаги ўрин учун 114 500 доллар талаб қилинмоқда.Шу секторнинг 9-қаторидаги чипта эса – 112 300 долларга баҳоланган.
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг финали 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да АҚШнинг Нью-Жерси штатида жойлашган “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтади. Унда амалдаги Европа чемпиони Испания ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоалари бош соврин учун баҳс олиб боради.
“МетЛайф” стадиони расман 82 500 нафар томошабинни қабул қилиш имкониятига эга. Финалга бўлган улкан қизиқиш сабабли чипталарга талаб жуда юқори бўлиб, қайта сотув платформаларида нархлар кескин ошиб кетган.
Live
Барчаси