ЖЧ давомида 7 миллиондан ортиқ ҳақоратомуз изоҳ аниқланди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA)нинг Ижтимоий тармоқларни ҳимоя қилиш хизмати (SMPS) 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида 7 миллиондан ортиқ зарарли ва ҳақоратомуз изоҳни аниқлаб, ўчириб ташлаган. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

FIFA расмий сайтида келтирилишича, мундиаль бошланганидан буён 53 миллиондан ортиқ пост ва изоҳ таҳлил қилинган. Шулардан 7 миллиони зарарли деб топилиб, ўчирилган. Бу 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ўчирилган 470 мингта шундай хабарга нисбатан қарийб 14 баравар кўпдир.

Бундан ташқари, FIFA аввалги Жаҳон чемпионатида ҳақорат ва таҳдидларни ўз ичига олган 200 мингдан ортиқ изоҳ юзасидан чора кўрган. Уларнинг 19 минг 600 тасида ҳақорат ёки таҳдид мавжудлиги аниқланган.

SMPS хизмати, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида футболчилар, мураббийлар ва расмий шахсларга қарши йўналтирилган ярим миллиондан ортиқ хабарни таҳлил қилди. Улардан 15 мингдан ортиғи қўшимча текширув учун юборилган, мингдан зиёд жиддий таҳдид эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар каби тегишли идораларга тақдим этилган.

Маълумот учун, бугун, 19 июль куни 2026 йилги Жаҳон якунланади. Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг