ЖЧ-2030 мезбонлиги учун кураш кучаймоқда
Спорт
−
20 Сентябрь 2023
3551Марокаш, Португалия ва Испания 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи. Бу ҳақида спорт журналисти Роб Харрис ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, уч мамлакат футбол федерациялари раҳбарлари Мадридда учрашиб, 2030 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун FIFA’га расмий сўров жўнатиш бўйича музокара ўтказган.
Марокаш, Португалия, Испания ва Украина ЖЧ-2030 мезбонлиги учун қўшма ариза тақдим этганди, бироқ кейинчалик Украина футбол ассоциацияси президенти Андрей Павленко мамлакат мезбонликка даъвогарлар қаторидан чиққанини маълум қилган. Бунга сабаб сифатида мамлакатдаги уруш ҳолати кўрсатилган.
2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи учун Уругвай, Аргентина, Парагвай ва Чили қўшма ариза топширган. Миср ва Греция мамлакатлари ҳам даъвогарлар қаторида бор.
ЖЧ-2030 мезбони 2024 йил FIFA’нинг 74-конгрессида маълум бўлади.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. ЖЧ-2026да илк бор 48 та жамоа иштирок этади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь