ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон КХДРни кичик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 1-тури доирасида “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 20-дақиқасида Жалолиддин Машарипов томонидан учрашувнинг илк голи рақиб дарвозасига киритилди. 40-дақиқада эса Ўткир Юсупов рақиб тепган пенальтини қайтарди.

Биринчи бўлим Сречко Катанец шогирдларининг кичик устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимда ҳам ўзбекистонликлар фаолроқ ҳаракат қилган бўлсада, дарвозалар ишғол этилмади. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини кичик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2-тур баҳсини Қирғизистонга қарши ўтказади. Сафардаги учрашув 10 сентябрь кунига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР ЖЧ-2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made