ЖЧ-2022. Яман - Ўзбекистон ўйини Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

Спорт

image

Аввалроқ, Осиё минтақасида жаҳон чемпионати 2-давра саралаш босқичи доирасида Яман - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 31 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув, коронавирус сабаб номаълум муддатга қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Яман - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув Ўзбекистонга кўчирилиши  мумкин. 

Ўзбекистон футбол ассосиацияси бу борада Осиё футбол конфедерациясига расмий хат юбориши кутилмоқда. Ҳозирча ушбу хабар расман тасдиқлангани йўқ. 

Агарда Осиё футбол конфедерацияси ЎФАнинг мурожаатига ижобий жавоб берса, Яман - Ўзбекистон ўртасидаги ўйин Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЎФА ЖЧ-2022 Яман - Ўзекистон

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг