Жазоир Рафаҳ бўйича резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик Кенгашига юбормоқчи

Олам

image

Жазоир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини киритмоқчи. Бу ҳақда Жазоирнинг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Амар Бенжама журналистларга маълум қилди. 

“Жазоир бугун кечқурун Рафаҳ бўйича резолюция лойиҳасини тарқатади”, дейди у Хавфсизлик Кенгашининг Рафаҳ масаласи бўйича ёпиқ йиғилишидан кейин. 

Жазоир миссияси раҳбарининг сўзларига кўра, ҳужжат Рафаҳдаги қотилликларни тўхтатишга қаратилган қисқа матндир. 

Аввалроқ Франциянинг БМТдаги доимий вакили Николя де Ривьер Хавфсизлик Кенгаши Рафаҳда ҳарбий ҳаракатларнинг олдини олиш учун зудлик билан ҳаракат қилиши кераклигини айтган эди. 

Халқаро жиноий суд 24 май куни Жанубий Африканинг даъвоси бўйича қарор чиқарди, унга кўра, Исроил Рафаҳдаги ҳарбий ҳужумини ва шаҳар аҳолисига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни тўхтатиши керак. Суд, шунингдек, Исроилга Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун Рафаҳ ўтиш жойини очиқ сақлашни буюрди.  

26 май куни Исроил Халқаро жиноий суд қарорига зид равишда Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Исроил ҳужумида камида 45 нафар фаластинлик, жумладан аёллар, болалар ва қариялар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 249 фаластинлик яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо сектори Рафаҳга ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг