Жазирамада етарли миқдорда сув ичмаслик нималарга олиб келади?
Фойдали
−
21 Июль 2021
5427Иссиқ кунларда сувни етарли даражада ичмаслик қоннинг қуюқлашишига ва натижада юрак, буйрак ва қон томир тизимининг бузилишига олиб келади. Бу ҳақда диетолог Светлана Фус маълум қилди.
У, шунингдек, ёзда энг муҳим минераллар — калий, натрий, кальций, магний ва хлор ҳам керак эканлигини таъкидлаган.
“Улар организмдаги бир қатор муҳим функцияларни бажаради: сув-туз мувозанатини таъминлайди, юрак мушакларининг қисқариши, қон томир тонуси учун жавобгар ва асаб импулсларини узатишда қатнашади”, деган мутахассис.
Фус оддий сув электролитлар билан таъминлашини таъкидлаган. У бундан ташқари, кўплаб минераллар сабзавотлар, резаворлар ва меваларда мавжуд эканини эслатган.
“Улар ёзда бизнинг рационимиз асосини ташкил қилиши керак. Уларда нафақат минераллар, балки етарли миқдордаги сув ҳам бор. Масалан, бодринг ва помидор таркибида 95 фоизгача суюқлик бўлса, резаворлар ва меваларда эса 80 фоиздан 90 фоизгача бор”, деган у.
Диетолог, шунингдек, ёзда қандай маҳсулотларни албатта истеъмол қилиш кераклигини маълум қилган.
Натрий ва хлор манбалари: ёрмалар, сут маҳсулотлари, балиқ, қўзиқорин ва дуккакли ўсимликлар;
Кальций манбаси: кефир, йогурт, творог, шунингдек яшил баргли сабзавотлар;
Магний манбаси: денгиз карами, бўтқалар, дуккакли ўсимликлар, какао, қора шоколад.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15