Жавобгарликка тортмаслик эвазига пул талаб қилган ФВВ ходими қўлга тушди
3-саҳифа
−
20 Февраль
5786Самарқандда маъмурий жавобгарликка тортмаслик эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ушланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича кичик инспектори Ш.Ж. маҳаллий фуқародан пора олаётган вақтда қўлга олинган.
Маълум бўлишича, Ш.Ж. хизмат мавқейидан фойдаланиб, ваколатига кирмасада, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими йўриқчи-қутқарувчиси ҳамда Профилактика ва назорат бўлинмаси кичик инспектори билан биргаликда Самарқанд тумани “Қайнама” МФЙ ҳудудида жойлашган “О.П.” ва "Р.К. 777" масъулияти чекланган жамиятларида ёнғин хавфсизлиги юзасидан текшириш ўтказган. Якунда “О.П” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Л.Р.нинг ўзи ва опаси К.Р.га тегишли "Р.К. 777" МЧЖларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича бир қатор камчиликлар аниқланганини важ қилиб, ушбу камчиликларни текшириш далолатномасига қайд этмаслиги ва уларни маъмурий жавобгарликка тортмаслиги учун 600 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини беришни талаб қилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.Ж. талаб қилинган 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қонуний чора кўрилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наманганда Давлат хизматлари маркази (ДХМ) ходими минг доллар пора билан ушланганди.
LiveБарчаси