Жасур Умировга жиноий иш қўзғатишни рад этган ИИБ терговчиси текширилади
Жамият
−
03 Февраль 2021
28293Аввалроқ, хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш.М.ни номусига теккани, унга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 2020 йилнинг 21 декабрь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик Жасур Умировнинг суди ёпиқ тарзда ўтказилиши айтилди. Суд ҳукми билан Умиров ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланди.
Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар беришича, Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Маълумот учун, дастлаб Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчиси юз берган ҳолатда бирон-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги асос билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
LiveБарчаси