Жасади жарликдан топилган фуқаро бўйича қўшимча маълумот берилди
Жамият
−
22 Май 2022
36712Аввалроқ, Қашқадарёда жорий йилнинг 2 май куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган фуқаронинг жасади жарликдан топилгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармасининг Матбуот хизмати қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 апрель куни З.И. Жарқўрғон туманидан Ангор туманида яшовчи фуқаролар Ж.Б. ва Ж.К. билан бирга чорва молларини Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига туташ тоғларига боқиш учун йўлга чиқиб кетган. Жорий йилнинг 2 май куни эса Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалиги 13-квартал Қалоқ-Қўтон участкаси ҳудудида бедарак йўқолган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида жорий йилнинг 20 май куни Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг 13-кварталидаги Қалоқ-Қўтон номли ер майдони ҳудудидаги тахминан 100-120 метр чуқурликдаги жарлик тубидан бедарак йўқолган фуқаро З.И.нинг жасади топилиб, олиб чиқилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь