Қашқадарёда бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилди

Жамият

image

Қашқадарёда жорий йилнинг 2 май куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган фуқаронинг жасади жарликдан топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 май куни вилоят ФВБга Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро З.И. Қамаши ва Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларида йўқолиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, фуқаро З.И. жорий йилнинг 2 май куни чорва молларини боқиш мақсадида тоғли ҳудудларга жўнаб кетган ва дом-дараксиз йўқолиб қолган. 

Мурожаатга кўра, вилоят ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий отрядининг 1 та бўлинмаси Қамаши ва Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. 

Қидирув жараёнида фуқаро З.И.нинг жасади Деҳқонободнинг Ойбек қишлоғи Дарвозаком тепалигининг тахминан 10 метр чуқурликдаги жарлигидан топилган ва яқин қариндошларига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made