Жарима майдончасида ИИО ходимлари билан тортишган эркак қамалди (видео)
3-саҳифа
−
16 Май 2023
7677Тошкент шаҳрида Ички ишлар органи ходимларига қаршилик кўрсатиб, улар билан тортишган эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, мазкур воқеа жорий йилнинг 14 май куни тахминан соат 18:00 ларда пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги жарима майдончаларидан бирида содир бўлган. Жарима майдончасига фуқаро И.Д.нинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб келинган Toyota русумли машинаси маъмурий баённома асосида олиб келинган. Бироқ ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида И.Д. жамоат тартибини бузиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга нисбатан қаршилик кўрсатган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) томонидан фуқаро И.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик), 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь