ЖАР Президенти Украинага келди
Олам
−
16 Июнь 2023
5886“Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса Украинанинг Немешаево вокзалига етиб келди ва уни Украинанинг Африка ва Яқин Шарқ бўйича махсус вакили, элчи Максим Субх ва Жанубий Африканинг Украинадаги элчиси Андре Гроэневалд кутиб олди”, дея хабар беради “Интерфакс-Украина”.
Президент Рамафоса Украина пойтахти Киевга – Африка “тинчликпарварлик миссияси” аъзоси сифатида Президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун кетаётгани ҳақида хабар берилганди.
Африка “Тинчликпарварлик миссияси” таркибига Жанубий Африка, Замбия, Комор, Конго-Браззавил, Миср, Сенегал ва Уганда раҳбарлари киради.
Бугун, 16 июнь куни Президент Рамафоса Киевдан Санкт-Петербургга жўнаб кетади, у ерда Африка делегацияси эртага, 17 июнь куни Россия Президенти билан учрашиши кутилмоқда. Президент Рамафоса 18 июнда ўз мамлакатига қайтишни режалаштирган.
Иброҳимжон Ғаффоров
LiveБарчаси