Жапаровнинг одами Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
21 Декабрь 2023
6769Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 декабрь куни ташриф билан Тошкентда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.
Учрашув аввалида Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Ўзбекистон раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик юксак даражага чиққани ва сермаҳсул тус олганини, шу жумладан парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар даражасидаги мулоқот ва алмашинувлар анча фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этган.
Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди ишга туширилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қўшма маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор дастур ва лойиҳаларни, шу жумладан “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темирйўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида урғуланган.
LiveБарчаси