Жапаровга “Фахрий профессор” унвони топширилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровга Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқининг Иқтисодиёт ва технология университети "Фахрий профессори" унвони топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти расмий сайтида хабар берилди. 

Айни вақтда Президент Жапаровнинг Туркияга илк расмий ташрифи давом этмоқда. Жапаров 9 июнь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан яккама-якка учрашувларда қатнашди. Шунингдек, Президентлар раислигида Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик Олий кенгашининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Кеча, 10 июнь куни Садир Жапаров Анқарада Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқига ташриф буюрди ва иттифоқ фаолияти билан танишди. 

Иттифоқ президенти ва Васийлик кенгаши раиси Рифат Ҳисаржиклиўғлу Садир Жапаровга "фахрий профессор" дипломини ва мантиясини топшираркан, Туркия ва Қирғизистон ўртасида ҳар доим дўстона икки томонлама алоқалар бўлишини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Садир Жапаров билан кўплаб масалаларни келишиб олгани, жумладан Қирғизистон ва Туркияга хавф солаётган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террористик ташкилотига қарши курашда ҳам ҳамфикр эканликларини билдирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг