Жапаров Японияга боради

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 17-20 ноябрь кунлари Японияга бориб, у ерда Бош вазир Фумио Кисида билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилди.

“Президентнинг ташрифи Япония ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб умид қиламиз”, дейилади ТИВ баёнотида.

Қайд этиш жоизки, Япония охирги пайтларда Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. 2022 йил декабрь ойи бошида Япония пойтахтида минтақа давлатларининг ҳокимият ва бизнес вакиллари иштирокида Марказий Осиё инвестиция форуми (Central Asia Investment Forum 2022) бўлиб ўтган.

Япония нашрлари Япония Бош вазири Фумио Кисида Вазирлар Маҳкамасига келаси йилдан бошлаб Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан саммитлар форматини йўлга қўйиш устида ишлашни топширмоқчилиги ҳақида ёзган. Айтилишича, Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича иш олиб бораётган ҳукмрон Либерал-демократик партияси депутатлар гуруҳи раҳбари, собиқ бош вазир Таро Асо Кисидага бундай саммитларни мунтазам ўтказишни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг сессияси доирасида Япония ва Қозоғистон келаси йили Марказий Осиё – Япония форматида саммит ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Япония Марказий Осиё Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made