Жапаров яна Туркияга борди. У Эрдўған билан Тожикистон масаласини гаплашадими?

Олам

image

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 29 сентябрь куни амалий ташриф билан Туркия шимоли-ғарбидаги Бурса шаҳрига келди. Бу ҳақда Қирғизистоон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Президентга турмуш ўртоғи – мамлакат биринчи хоними Ойгул Жапаровна Жапарова ҳамроҳлик қилмоқда. 

Ташриф доирасида давлат раҳбари Изник шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. 

Гап шундаки, бугун Туркияда IV Жаҳон кўчманчилар ўйинлари бошланди. Спортчилар кураш, от спорти ва камондан отиш мусобақаларида ўз омадларини синаб кўради. 

Ўйинларда 102 давлатдан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этади. 

Ўйинларнинг очилиш маросимида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров 2021 йилнинг июль ойида илк бор Туркияга давлат ташрифини амалга оширган эди. Ўшанда ҳам ушбу тажриф қирғиз-тожик чегарасидаги зииддият авжига чиққан даврга тўғри келган. Ўшанда Жапаров Қирғизистон Туркия билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни истаётганини айтганди. 

Ташриф доирасида Президентлар Жапаров ва Эрдўғаннинг яккама-якка учрашуви, Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик Олий кенгашининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу ташрифдан кейин Қирғизистоон Қирғизистонда "Bayraktar" дронлари пайдо бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг