Ҳокимият тепасида аёллар! Жапаров ўзига янги ўринбосар тайинлади
Олам
−
28 Октябрь 2020
12529Қирғизистон Республикаси Бош вазири – вақтинча Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров бугун, 28 октярь куни Бош вазир ўринбосари Аида Исмоиловани лавозимидан озод қилиб, ўзига янги ўринбосар тайинлади. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.
Аида Исмоилова ушбу лавозимга жорий йилнинг 1 апрелида тайинланган эди.
Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи – Бош вазир Садир Жапаров парламентнинг Элвира Сурабалдиевани Бош вазирнинг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини маъқуллади.
Илгари мамлакат олий қонун чиқарувчи органининг депутати бўлган Сурабалдиеванинг номзоди ушбу лавозимга Садир Жапаров томонидан илгари сурилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларидан кейин, 7 фоизлик минимум овозни тўплай олмаган партия тарафдорлари норозилик намойишларини бошлади. Бир неча кун давом этган намойиш ва тартибсизликлар ортидан Бош вазир Кубатбек Боронов ва унинг Ҳукумати истеъфога чиқди. Намойишчилар давлат идораларини эгаллаб олди.
Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.
Сооронбай Жээнбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилди ва пойтахтга ҳарбийлар киритилди. Бунинг натижасида вазият бироз тинчиди. Аммо намойишчилар Президентдан истеъфога чиқишини талаб қилди. Натижада 15 октябрда Жээнбеков халқига қарата ўқ узиб қон тўкмаслик учун истеъфо берди.
Унинг вазифасини вақтинча бажариши керак бўлган парламент спикери Канат Исаев бундан бош тортди. Натижада давлат раҳбари ваколати намойишлар ортидан Бош вазир бўлган Садир Жапаровга ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь