Жапаров туғилган кунида амалдорларнинг унга совға беришини тақиқлади

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров расмийларга туғилган кунида унга совға беришни тақиқлади. Бу ҳақда бугун, 6 декабрь куни мамлакат Бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан Байсалов Қирғизистон Президенти бугун, 6 декабрь куни ўзининг 55 ёшини нишонлаётганини таъкидлади.

“Бугун Президент Садир Жапаровнинг юбилейи – у 55 ёшга кирди. Лекин Жапаров ўзига совға-салом беришни тақиқлаган, у жуда камтарин одам”, дейди Бош вазир.

Шунингдек, Байсалов мамлакат Президенти “тарихий миқёсда” ўзгаришларни амалга ошириб, мамлакатдаги вазиятни ҳар томонлама ўзгартира олганини қўшимча қилган. 

"Бугун амалга оширилаётган ислоҳотлар бошиданоқ оғриқли. Кўпчилик ўз муносабатини ўзгартириши, бошқача ишлай бошлаши зарур ва иқтисодиётни қайта тиклаш керак", деган Байсалов.

Маълумот учун, Қирғизистоннинг амалдаги Президенти Садир Жапаров 1968 йилда Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти, Тюп туманидаги Кен-Суу қишлоғида туғилган. У иш фаолиятини “Сантош” колхозининг ишчиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Жапаров йиллар давомида деҳқон хўжаликлари ва нефть компанияларига раҳбарлик қилган. 2005 йилда Туп сайлов округидан 3-чақириқ Республика Жогорку Кенеши (парламенти) депутати, “Келечек” (“Келажак”) парламент фракцияси раҳбари (2005-2007) этиб сайланган.

2020 йилнинг 6 октябрига ўтар кечаси Бишкекда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган – фуқаролар парламент сайловлари натижаларидан норози эди. Намойишчилар мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳамда ҳибсдаги собиқ депутат Садир Жапаровни озод қилишни талаб қилди. 6 октябрь куни собиқ депутат Садир Жапаров Қирғизистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилиши таклиф қилинди.

Қирғизистонда 2021 йил январь ойида сайловлар бўлиб ўтди ва унда Жапаров ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Садир Жапаров 2021 йил 20 январдан буён Қирғизистон Президенти лавозимида ишлаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг