Жапаров ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларини қабул қилди

Олам

image

Бугун, 28 апрель куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вакиллар Мудофаа вазирлар кенгашида иштирок этиш учун йиғилган.

Учрашувда Жапаров Қирғизистон ШҲТга раислик қилаётган мамлакат сифатида мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаган. Жумладан, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш, тажриба алмашиш ҳамда мудофаа идоралари ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳим йўналишлар экани қайд этилган.

Садир Жапаров Мудофаа вазирлар кенгаши доирасида эришилган келишувлар ШҲТ ҳудудида мудофаа ҳамкорлиги ва умумий хавфсизликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг сентябрь ойида Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтган эди. Тадбир доирасида аъзо давлатлар 20 та ҳужжат имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Мудофаа вазирлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг