Жапаров Путинга ҳамдардлик билдирди

Олам

image

Бугун, 20 сентябрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Россия раҳбари Владимир Путинга Пермдаги фожиа қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

“Қирғизистон Президенти Россия Федерацияси Президентига Перм университетида содир бўлган отишма оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Жапаров қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган. 

“Мен чуқур афсус билан Перм давлат миллий тадқиқот университетига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида одамлар қурбон бўлгани ҳақидаги қайғули хабарни қабул қилдим”, дея қайд этган Жапаров ўзининг Telegram каналида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 сентябр куни эрталаб 18 ёшли талаба Перм давлат миллий тадқиқот университети ҳудудида отишма уюштирди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва Қирғизистон Путин ҳамдардлик Бишкек Перм Жапароқ

Баҳолаганлар

1193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг