Жапаров Путиндан Тожикистон масаласида ёрдам сўради
Олам
−
17 Октябрь 2022
11003Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Россия Президенти Владимир Путиндан Тожикистон билан чегаралар масаласини ҳал қилишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Қирғизистон Президентининг илтимосини Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов маҳаллий радиостанциялардан бирининг эфирида маълум қилди.
Унга кўра, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон раҳбарларининг Остонадаги уч томонлама учрашувида Жапаров Путинга мурожаат қилган.
“Буларнинг барчаси ўз вақтида қабул қилинган қарор туфайли содир бўлаётгани ҳақида очиқ суҳбат бўлди. Жапаров Путиндан чегара муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришни сўради. “Эҳтимол, ёрдам берарсиз, чунки буни ҳал қилишимиз қийинлашмоқда”, деди. Россия томони яхшилаб ўйлаб кўришга ва якуний жавоб беришга ваъда берди”, дейди Имонқулов.
У барча тафсилотларни билмаслигини, бироқ Қирғизистон президенти бу борада интервью бериши мумкинлигига ишонишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остонада Владимир Путин, Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш саммити доирасида музокара ўтказди. Учрашувда икки давлат муносабатларидаг кескинлик муҳокама қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь