Жапаров Қозоғистонга борди
Олам
−
18 Апрель
6165Бугун, 18 апрель куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан Қозоғистонга борди. Бу ҳақда Президент маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ташриф доирасида Қирғизистон раҳбари қозоғистонлик мавқедоши билан музокаралар ўтказади ва Қирғизистон ва Қозоғистон Олий Давлатлараро Кенгашининг олтинчи йиғилишида иштирок этади.
Шунингдек, Қирғизистон ва Қозоғистон Президентлари иштирокида Остона марказий кўчаларидан бирида Манас Ҳазрати ҳайкали очилиши маросими бўлиб ўтади.
Давлат ташрифи доирасида “Қирғизистон-Қозоғистон” бизнес-форуми оқсоқоллар ва ижодкор зиёлилар давра суҳбати, Қирғиз-Қозоқ ёшлар форуми, Жусуп Абдураҳмоновга бағишланган илмий-амалий анжуман ва “Қирғизистон ва Қозоғистоннинг долзарб муаммоларини ҳал этишда илм-фанни ривожлантириш истиқболлари” олимлар форуми бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 18-19 апрель кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи амалга оширилмоқда.
LiveБарчаси