Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида давлатлараро кенгаш тузишни таклиф қилди
Жамият
−
27 Январь 2023
4973Жорий йилнинг 16 февраль куни Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров юбилей йилида ҳамкорликни кенгайтириш учун давлатлараро кенгаш тузиш ва икки давлат ташқи ишлар вазирликларига тегишли ҳужжатларни тайёрлаш бўйича топшириқ беришни таклиф қилди. Ушбу таклифни у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонган давлат ташрифи доирасидаги учрашувда айтиб ўтган. Бу ҳақда “24kg” хабар берди.
“Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаш орқали давлатлараро муносабатлар мақомини ошириш ва давлат раҳбарлари даражасида олий давлатлараро кенгаш тузишни муҳим деб биламан”, дейди Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон раҳбари билан учрашувда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь