Жапаров Қирғизистон иқтисодиёти оғир инқирозни бошдан кечираётганини маълум қилди
Олам
−
05 Май 2021
4106Қирғизистон иқтисодиёти сўнгги йиллардаги энг оғир инқирозни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Садир Жапаров халққа мурожаатида маълум қилди.
"Сўнгги йилларда иқтисодиёт ўта оғир аҳволни бошдан кечирмоқда", деган мамлакат Президенти.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда давлат бюджети камомади 235 миллион долларни ташкил қилмоқда.
Қирғизистон раҳбари янги коронавирус инфекцияси пандемияси бошқа мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни тўлиқ тиклашга халақит беришини тушунтирган.
Шу билан бирга, у давлатнинг инқирозни енгиш қобилиятига ишонч билдирган.
Аввалроқ, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатнинг янги Конституциясини имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Қирғизистоннинг янги асосий қонуни мамлакат Президенти ваколатларини кучайтиришни, парламент аъзолари сонини 120 кишидан 90 кишига қисқартиришни, шунингдек Ҳукумат устидан назоратни Президент маъмурияти раҳбарига ўтказишни назарда тутади.
LiveБарчаси