Жапаров Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Олам 8081
image
-

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарди. Аммо амалдаги ҳукумат таркиби янги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунча ишини давом эттиради.

Шу билан бирга Президент Оқилбек Жапаровни Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. У бу лавозимда Улукбек Мариповнинг ўринин эгаллади.

Бу ўзгаришлар кеча Садир Жапаров имзолаган Вазирлар Маҳкамасининг мақоми тўғрисидаги қонуннинг кучга кириши билан боғлиқ.

Ҳужжатга кўра, Бош вазир бир вақтнинг ўзида Президент Администрациясининг ҳам раҳбари бўлади. Давлат раҳбари эса ўз хоҳишига кўра ёки парламент ва Халқ қурултойи фикрини инобатга олиб, исталган вазирни ишдан олиши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 451
Рейтинг: 2.9
t
×