Жапаров Атамбоев тугатган вазирликни қайта ташкил қиляпти
Олам
−
02 Февраль 2021 9029 1 дақиқа
Қирғизистоннинг Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси ва Қуролли кучлар бош штаби негизида мамлакат Мудофаа вазирлиги ташкил этилади. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатда “Қирғизистон Республикаси Мудофаа вазирлигини шакллантириш мақсадга мувофиқ" экани белгиланган.
Республика ҳукуматига Президент фармонидан келиб чиқадиган чораларни кўриш тавсия этилган.
Маълумот учун, Қирғизистон Мудофаа вазирлиги 1993 йилда ташкил этилган ва 2015 йилда тугатилганди. Мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев вазирликни Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси этиб қайта ташкил қилганди.
Барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва кучишлатар тузилмалар Бош штабга бўйсундирилганди.
Live
Барчаси