“Жанжалсиз тўй тўй эмас”. Қашқадарёда куёвжўралар муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
19 Сентябрь 2023
17505Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги тўйда оммавий жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова билан боғланди.
Ахборот хизмати раҳбарига кўра, видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманида юз берган. Тўйхонада рақсга тушаётган ёшлар ўзаро тортишиб қолиши оқибатида 11 нафар фуқаро ўзаро муштлашиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Бироқ суднинг 12 сентябрдаги қарорига асосан, ҳуқуқбузарлар ўзаро келишиб олгани боис, иш ярашув билан тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги тўй кортежида автомобиллар ҳаракатига тўсқинлик қилиб, ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузган 16 нафар куёвжўра 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.