Жанубий Кореядаги литий батарея заводида йирик ёнғин содир бўлди (видео)
Олам
−
24 июн 2024 5293 1 дақиқа
Бугун, 24 июнь куни Жанубий Кореядаги литий батарея заводида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Yonhap” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин соат 10:30 да литий батареялар ишлаб чиқарувчи “Aricell” компаниясининг Сеул шаҳридан 45 километр жанубда жойлашган Хвасондаги заводида бошланган. Асосий ёнғин соат 15:00 да назорат остига олинган. Хабар қилинишича, ёнғин номаълум сабабларга кўра умумий майдони қарийб 2300 квадрат метр бўлган уч қаватли темир-бетон бинода содир бўлган.
Заводнинг иккинчи қаватидан қочган гувоҳлардан бири ёнғин содир бўлган вақтда бир аккумулятор батареясида содир бўлган портлаш ёнғинга сабаб бўлганини айтган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинда бедарак йўқолган 23 кишидан 20 нафари хорижлик, жумладан, Хитой фуқаролари эканлиги тахмин қилинмоқда.
“Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ли Санг Мин барча тегишли давлат идоралари ва маҳаллий идоралардан ёнғинни ўчириш ва тирик қолганларни қутқариш учун барча мавжуд ресурслар ва ходимларни сафарбар қилишни сўради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондаги кўп қаватли бинода кучли ёнғин юзага келганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август