Жанубий Кореяда сув тошқинлари оқибатида 32 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
16 Июль 2023
5196Жанубий Кореяда ўтган ҳафтадан бери давом этаётган ёмғирлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги мамлакат метеорология бошқармасига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, сешанба кунидан ҳозиргача бир қанча ҳудудларда 470 мм дан ортиқ ёмғир ёғган.
Сув тошқинлари туфайли 211 та йўл, жумладан, миллий автомагистраллар, 20 та миллий боғда пиёдалар йўлаклари ёпилган. Мамлакатнинг марказий ҳудудларини бошқа ҳудудлар билан боғловчи тезюрар поездлар ва мунтазам поездлар ҳаракати тўхтатилган.
Таъкидланишича, эвакуация марказларида 6 мингга яқин одам ҳозирча уйларига қайта олмаяпти.
Синоптиклар қадар бир қатор марказий ва жанубий ҳудудларда 18 июлгача ёмғир ёғишини тахмин қилмоқда. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу ҳудудларда 300 мм гача қўшимча ёғингарчилик ёғиши мумкин.