Жанубий Кореяда қурилишдаги ёнғинда 38 киши ҳалок бўлди
Олам
−
30 Апрель 2020
4519Жанубий Корея пойтахти Сеул яқинидаги қурилиш майдончасида юз берган ёнғин натижасида 38 киши ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Жанубий Корея ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ёнғин кеча, 29 апрель куни Ичхондаги тўрт қаватли бинода кундузи юз берган. Уни кечқурун ўчиришга муваффақ бўлинган.
Жабрланганларнинг 8 нафари оғир аҳволда.
Ёнғин қурилиш ишлари вақтидаги портлашдан келиб чиққани тахмин қилиняпти. Воқеа гувоҳлари кўплаб портлашларни эшитганини айтган.
“Аланга фавқулодда тез тарқалган ва қурбонлар у ердан чиқиб олишга умуман имкон тополмаган”, деган ўт ўчирувчи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь