Жанубий Кореяда Бош вазир муваққат раҳбар этиб тайинланди

Олам

image

Жанубий Корея Бош вазири Хан Доксу кўплаб истеъфолар ва Президентнинг истеъфога чиқишига чақириқлар кучайиб бораётганидан кейин муваққат раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

У Вазирлар Маҳкамасини назорат қилувчи Бош вазир сифатида ҳозиргача бўлган барча воқеалар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга олишини айтган. Унинг сўзларига кўра, шу пайтдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси мамлакат барқарорлиги ва одамларнинг кундалик ҳаётига таъсир қилмаслигини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариши керак.

Олтита мухолифат партияси Президент Юн Сок Ёлнинг қисқа муддатли ҳарбий ҳолат тўғрисидаги фармонига сиёсий доирада, шу жумладан, ўз партияси ичида ҳам кенг тарқалган норозиликдан сўнг импичмент эълон қилишга киришди.

Амалдаги қоидаларга кўра, импичмент таклифига овоз бериш парламентнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилганидан сўнг 24-72 соат ичида ўтказилиши керак. Мажлис 5 декабрга ўтар кечаси ўтказилиши кутилмоқда. Бу шуни англатадики, импичмент бўйича овоз бериш 6 ёки 7 декабрь кунлари ўтказилади. Президентга импичмент эълон қилиш ҳақидаги таклифни 191 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.

Жанубий Корея Миллий Ассамблеясида (парламентда) жами 300 та ўрин мавжуд бўлиб, улардан 108 таси Президентнинг “Фуқаролик кучи” партияси назоратида. Импичмент эълон қилиш учун депутатларнинг учдан икки қисмининг овози талаб этилади. Агар ташаббус зарур овозларни тўпласа, масала Конституциявий судга юборилади. Суднинг 9 нафар судьясидан камида 6 нафари президентни лавозимидан четлатишни қўллаб-қувватлаши керак.

Конституциявий суд масалани кўриб чиқаётган даврда президентнинг ваколатлари тўхтатилади ва унинг вазифаларини бош вазир бажаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль маъмурияти раҳбарияти ҳарбий ҳолатнинг киритилиши ва бекор қилиниши билан боғлиқ вазият фонида бир вақтнинг ўзида истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди. Истеъфога чиққанлар орасида Президент маъмурияти раҳбари Чунг Жин Сук, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Син Вонсик ва Сиёсат бўйича штаб бошлиғи Сон Таэ-Юн, шунингдек, яна етти нафар катта ёрдамчи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Бош вазир Юн Сок Ёль Хан Доксу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг