Жанубий Корея прокуратураси собиқ биринчи хонимни ҳибсга олмоқчи
Олам
−
07 Август 5724 2 дақиқа
Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хининг ҳибсга олиниши учун ордерга ариза топширди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Ким Гон Хи коррупция ва фонд бозори билан боғлиқ фирибгарликда айбланмоқда. Махсус прокурор Мин Чун Ги бошчилигидаги тергов гуруҳи унга қарши 16 банддан иборат айблов қўйган.
“Бугун хоним Ким Гон Хига нисбатан ҳибсга олиш ордери учун ариза топширилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Ким Гон Хи аввалроқ махсус прокурор томонидан сўроқ қилинган. Бу Жанубий Корея тарихида президент рафиқасининг гумонланувчи сифатида сўроқ қилиниши бўйича биринчи ҳолатдир. Собиқ президент Юн Сок Ёль эса 2025 йилнинг июль ойидан бери тергов ҳибсхоналаридан бирида сақланмоқда.
Ким Гон Хига нисбатан илгари сурилган айбловлар орасида Deutsch Motors компаниясининг акциялари билан ноқонуний операциялар, қимматбаҳо совғаларни ноқонуний олиш, парламентга номзодлар танловига ноқонуний аралашув ва Sambu Construction акциялари билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд.
Терговга кўра, компания бошқаруви халқаро йирик шартномалар бўйича ёлғон маълумот тарқатган, бу эса акциялар нархининг кескин ошишига олиб келган ва айримлар катта даромад олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан олиб борилаётган тергов доирасида махсус прокурор гуруҳи 24 та давлат идорасида тинтув ўтказганди. Тинтувлар Учиш аппаратлари операциялари қўмондонлиги ва Мудофаа вазирлигида, шунингдек, Контрразведка қўмондонлиги ҳамда Президент маъмуриятининг Миллий хавфсизлик бўлимида амалга оширилган.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь