Жанубий Корея-Марказий Осиё биринчи саммити қачон ўтказилиши айтилди

Олам

image

Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги биринчи саммит жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Чо Хён 12 февраль куни Сеул шаҳрида ўтган тайёргарлик йиғилишида маълум қилди.

Саммитда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Жанубий Корея томони ушбу учрашув икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъкидламоқда. Томонлар узоқ муддатли стратегик шерикликни йўлга қўйишни мақсад қилган.

Кун тартибига дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, таъминот занжирларини диверсификация қилиш ҳамда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари киритилган. Янги ҳамкорлик формати алоҳида лойиҳалардан тизимли, кўп томонлама ҳамкорликка ўтишни назарда тутади. Хусусан, энергетика, технология ва логистика соҳаларига алоҳида эътибор қаратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея саммит Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг