Жанубий Корея ишчилар учун рекорд даражада квота ажратишни режалаштирмоқда

Олам

image

Жанубий Корея бу йил чет эллик малакали ишчилар учун рекорд миқдордаги визалар беришни мақсад қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Бугун, 28 июнь куни Жанубий Корея Адлия вазири компанияларга кадрлар тақчиллигини бартараф этишда ёрдам бериш мақсадида йиллик квотани 15 бараварга ошириб, 30 000 кишига етказишини эълон қилди.

Айтиш жоизки, жанубий кореялик ёшлар “қора ишлар”да меҳнат қилишни истамагани сабабли Осиёнинг тўртинчи йирик иқтисодиётининг саноат ва фермерлик тармоқлари бўш иш ўринларини тўлдириш учун курашмоқда.

Шу мақсадда, E-7-4 виза дастури жорий этилганидан бери йиллик квоталар 2017 йилдаги 300 тадан 2022 йилда 2000 тагача кўтарилган.

Бу йилги ўсиш эса ҳозиргача энг каттаси бўлиб, у ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида малакали ишчиларнинг сурункали танқислигини бартараф этишга ёрдам бериши кутилмоқда. 

Вазирликнинг маълум қилишича, саноат вакилларининг сўровларига жавобан виза олиш учун ариза бериш мезонлари ҳам юмшатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

виза Жанубий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг