Жанубий Корея Ироққа ракета сотяпти

Олам

image

Жанубий Кореянинг LIG Nex1 компанияси Ироқ Мудофаа вазирлиги билан Cheongung II зенит-ракета комплексларини етказиб бериш бўйича 2,78 миллиард долларга шартнома тузди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги компания ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан битимнинг аниқ молиявий шартлари ошкор этилмаган. Ушбу шартнома Cheongung II'нинг чет элга экспорт қилиниши доирасидаги учинчи намуна бўлди. Илгари Жанубий Корея мазкур тизимларни Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонига етказиб берган.

Қайд этилишича, Cheongung II Жанубий Кореянинг бир нечта компаниялари томонидан биргаликда ишлаб чиқарилади. LIG Nex1 ракеталарни ишлаб чиқаради, Hanwha Systems корпорацияси радарларни тайёрлайди ва Hanwha Aerospace эса учириш мосламаларини етказиб беради. 

Маълумот учун, 2022 йилда Жанубий Корея Cheongung II ҳаво мудофаа тизимининг 12 батареясини БААга 3,37 миллиард долларга сотган. 2024 йил февралида Саудия Арабистони эса 3,2 миллиард долларга 10 та комплекс харид қилган.

Эслатиб отамиз, аввалроқ Жанубий Корея Польшага 400 га яқин танк ва гаубица етказиб бериши хабар қилинган эди. Ўтган йили Жанубий Корея Мудофаа вазири Марказий Осиёда янги қурол бозорини яратиш мақсадида Ўзбекистонга келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ Жанубий Корея Cheongung II

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made