Жанубий Корея Польшага 400 га яқин танк ва гаубица етказиб беради

Олам

image

Жанубий Корея Польшага танк ва гаубицаларнинг асосий етказиб берувчисига айланади. Мамлакатлар камида 400 дона техника етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда кеча, 26 август куни Польша Мудофаа вазири Мариуш Блашак маълум қилди.

Биринчи партияларга Жанубий Кореянинг ўнта К2 Black Panther  танки (“Қора Пантера”), шунингдек, 24 та К9 Thunder ўзиюрар гаубицалари киради. Умуман олганда, Польша келишув доирасида Жанубий Корея томони 2025 йилгача тақдим этиши керак бўлган 180 та танк ва 212 та гаубица сотиб олади.

Блашакнинг сўзларига кўра, Польша ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамламоқда, октябрь ойида эса польшалик ҳарбий хизматчилар янги техникани ўзлаштириш мақсадида Жанубий Кореяга малака оширишга боради.

“Биз шарқий чегарамиздан ташқарида содир бўлаётган воқеалардан хулоса чиқарамиз. Хавфсизлик учун қуруқлик, танк қўшинлари ва артиллерияни ривожлантириш муҳим”, дейди вазир.

Қайд этилишича, етказиб бериш 2022–2025 йилларга мўлжалланган. К2 ҳозирда хизмат кўрсатаётган ягона тўртинчи авлод танкидир: у 120 мм автоматик тўп, иккита пулемёт ва бошқариладиган танкга қарши ракета билан жиҳозланган.

Маълумот ўрнида, Блашак аввалроқ Европа давлатлари орасида НАТОнинг қуруқликдаги энг кучли давлати Польша бўлишини айтган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг